“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўл қурилиши лойиҳаси бўйича ишлар бошланмоқда

© unsplash.com/Mike EnerioЖелезная дорога
Железная дорога - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2022
Oбуна бўлиш
Магистрал Хитой темир йўлларини Ўзбекистон билан боғлаши, кейин эса Афғонистон, Эрон ва Туркияга бориши керак.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Хитой лойиҳа институтининг 80 нафар мутахассиси Қирғизистонга етиб келди ва “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш бўйича ишларни бошлади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон ёзмоқда.
Бир кун аввал Қирғизистон Республикаси транспорт ва коммуникациялар вазири Эркинбек Осоев Хитой темир йўл қурилиш корпорациясининг Биринчи лойиҳа-қидирув институти вакиллари билан учрашди. Учрашувда томонлар темир йўл қурилишида ишларни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
“Темир йўл қурилишининг техник-иқтисодий асосларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишув аллақачон мавжуд”, дейилади вазирлик хабарида.
Хабарга кўра, Қирғизистон раҳбарияти лойиҳани тезроқ амалга ошириш тарафдори ва имкон қадар тезроқ техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширмоқда.
Маълумот ўрнида, темир йўл қурилиши бўйича шартнома сентябрь ойида ШҲТ саммитида имзоланиши режалаштирилган. Магистрал Хитой темир йўлларини Ўзбекистон билан боғлаши, кейин эса Афғонистон, Эрон ва Туркияга бориши керак. Лойиҳанинг амалга оширилиши Марказий Осиёни муҳим транзит йўлига айлантиради.
Янгиликлар лентаси
0