Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Хитой тақвими бўйича 2023 йил қандай йил бўлади?

© pixabay.com/p2722754Знак зодиака
Знак зодиака - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2022
Oбуна бўлиш
Хитой тақвимига кўра, 2023 йил Ой цикли бўйича тўртинчи йил бўлади. Айнан у энг бахтли йиллардан бири ҳисобланади
Хитой тақвимида 12 та бурж белгисини билдирувчи ҳайвон бор. Нега айнан 12 та? Гап шундаки, қадимги даврларда хитойликлар Юпитер сайёраси яхшилик ва фазилат олиб келади, 12 йил ичида Қуёш атрофида айланади деб ишонишган. Шунинг учун Юпитернинг ҳар бир айланиши янги циклни англатади.
2023 йил Хитой тақвимига кўра, Қора сув Қуёни ёки мушук йили бўлади. Йил 2023 йилнинг 22 январидан бошланади ва 2024 йилнинг 9 февралига қадар давом этади. Келаётган йил қандай бўлишни ваъда бермоқда- батафсил материалимизда
Қуён
Қуён, мушук – майин жониворлар. Шунинг учун 2023 йил хотиржамлик олиб келишга ваъда бермоқда. Бундан ташқари, қуён ўз болаларига ғамхур, шунинг учун ҳам астрологлар 2023 йилни турмуш қуриш учун баракали йил бўлади дейишмоқда. Жуфтликлар бу йилда кўпроқ ғамхур бўлиш кераклигини ёдда тутишлари лозим.
Шунингдек, Қуён йили дўстлар топиш учун яхши фурсат. Умуман қуённинг ўзи дўстлашишини яхши кўради. Сув рамзи эса ҳаракат ва ривожланишни билдиради.
2023 Қуён йилида кимларни омад кутяпти?
Ҳўкиз
Қора сув Қуёни Ҳўкиз йилида туғилганларга ўз янги ишини бошлашга ва муҳим лойиҳага раҳбарлик қилишни кўрсатмоқда. Натижада эса- даромад ошади, агарда бу учун Хўкиз дангасалик қилмаса. Ёлғиз бурж вакилларида муҳаббат борасида омади кулиб боқади- йил давомида улар қизиқарли танишлар орттиришлари мумкин.
Йўлбарс
2023 йил Йўлбарсларга хотиржамлик, дам олиш ва саёҳат қилиш даври бўлади. 2024 йил Йўлбарслар учун ўсиш ва марралар йили бўлишни ваъда қилмоқда. Бунга эса тайёргарлик кўриш керак. Бундан ташқари, оилавий ҳаётда ҳам йўлбарсларда шу йили яхши бўлади.
Қуён (Мушук)
Йил эгасига албатта ўз йилида омад кулиб боқиши керак. Шунинг учун 2023 йилда Қуёнларни ҳар жабҳада- ишда ҳам оилада ҳам хотиржамлик кутмоқда. Айниқса, ёлғиз Қуён мучалида туғилганлар – янги йилнинг бошидан ўз муҳаббатларини учратишлари мумкин.
Аждарҳо
2023 йил Аждарҳолар учун бахт йили бўлади. Биринчидан, ва ниҳоят уларнинг меҳнатларини ишда эътироф этишади- апрельда муваффақият кулиб боқади. Шунинг учун дастлабки уч ойда тинимсиз меҳнат қилишга тўғри келади, ҳаттоки бу йўлда ҳасадгўйлар ҳам пайдо бўлиши мумкин. Аммо ташвишланишга ҳожат йўқ. Сабр қилиш ва хотиржамликни сақлаб қолиш керак. Бироқ, апрелдан бошлаб декабрга қадар фақат омад кулиб боқади.
Қўй
Сўнгги вақтларда ушбу мучалда туғилганларга омад кулиб боқмаётган эди. Аммо 2023 йилга келиб барча ишлар ўз изига тушади. Ишда марраларга эришиш учун яхши ҳамкор топиш имкони пайдо бўлади. Шахсий фронтда ҳаммаси яхши: муносабатда бўлган ёки оилалилар кўп вақтини ўз жуфтлари билан ўтказишади. Ёлғизлар эса баҳор фаслида муҳаббатларини учратади.
Ит
2023 йилда ушбу мучал эгалари турмуш қуриши учун яхши имконият бўлади. Оила ҳам бахтли, ўзаро ҳурмат, муҳаббат ва хотиржамликка асосланган бўлади. 2022 йилда Ит тинмай меҳнат қилади, шунинг учун 2023 йил меҳнат мевасини териб олиш, шунингдек ўз устида кўпроқ шуғулланиш вақти. Ишда ҳам уларни муваффақиятлар кутяпти.
Тўнғиз
Ушбу мучал йилида туғилганлар учун 2023 йил бурилишлар йили бўлади- карьерада узоқ кутилган омад, шахсий ҳаётда эса хотиржамлик ва бахт ваъда қилинмоқда.Оилалиларни тинч ва осуда ҳаёт, жуфтини топмаганлар учун эса янги танишлар учун яхши йил бўлиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0