Жамият

Ногиронлар ҳам этноспорт билан шуғулланишлари мумкин

© МинТуризмаСеминар по туризму в отеле International в Ташкенте
Семинар по туризму в отеле International в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
этноспорт турлари миллий энциклопедия яратилгани, унга 76 та этнос халқ ўйинлари киритилгани ҳақида сўзлаб ўтди.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан ташкил этилган "Марказий Осиё давлатларида миллатлараро тотувликни таъминлаш" номли халқаро конференция ҳамда "Этнотуризм ва этноспорт: хориж тажрибаси ва ривожланиш истиқболлари" мавзусидаги семинарда қизиқарли мулоҳазалар тақдим этилди.
© SputnikВ Ташкенте провели семинар на тему "Этнотуризм и этноспорт: зарубежный опыт и перспективы развития"
В Ташкенте провели семинар на тему Этнотуризм и этноспорт: зарубежный опыт и перспективы развития - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2022
В Ташкенте провели семинар на тему "Этнотуризм и этноспорт: зарубежный опыт и перспективы развития"
“Бугунги кунда “экотуризм” тушунчаси кенг оммалашиб бормоқда. Биз мактабданоқ болаларга бу борада дарслар ўтилишини илгари сурмоқдамиз. Экотуризм орқали келган маблағлар мамлакатнинг фойдали мероси саналади. Бугунги кунда Ўзбекистонда 7000 мингга яқин маданий мерос обидалари ва туризм марказлари хизмат кўрсатиб келяпти. Уларнинг фаолияти бевосита назорат қилиниб, фаолияти ривожлантирилмоқда”, деди Туризм ва мадания мерос вазири маслаҳатчиси Темур Мирзаев.
Ўзбек миллий ҳаракатли ўйинлари арғимчоқ, арқон тортиш, қубба, оқ суяк, минди, беш тош, чўпон, қараб теп, отиб қочар, ошиқ, ёнғоқ, оқтеракми кўктерак, бўрон кабиларни тиклаш ва ривожлантириш йўлида катта ҳаракатлар олиб бориляпти. Уларни ҳатто замонавий спорт турларига қиёслаш мумкин. Масалан бўрон – rugby (регби), отиб қочар – baseball (бейсбол), чўпон – чим устидаги ҳоккей, чиллак – гольф ўйинларининг шакли-шамойилига жуда ўхшайди”, деди “Соғлом авлод учун” ордени соҳиби, педагогика фанлари доктори, профессор Талъат Усмонхўжаев.
© SputnikВ Ташкенте провели семинар на тему "Этнотуризм и этноспорт: зарубежный опыт и перспективы развития"
В Ташкенте провели семинар на тему Этнотуризм и этноспорт: зарубежный опыт и перспективы развития - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2022
В Ташкенте провели семинар на тему "Этнотуризм и этноспорт: зарубежный опыт и перспективы развития"
Шунингдек, профессор 2023 йилдан бошлаб анъанавий тарзда Тошкентда ҳар йили этноспорт турлари бўйича республика фестивали ва икки йилда бир маротаба Хива шаҳрида халқаро этноспорт фестивали ташкил этилишини қувонч билан таъкидлаб ўтди.
“Ўйинлар ҳар доим болаларда катта қизиқиш ва завқ уйғотади. Интернет ривожланиб, унинг салбий таъсири бўлаётган бир даврда улғайиб келаётган ёш авлод болаларини миллий халқ ўйинлари руҳида тарбиялаш, кичкиналигидан бошлаб, боғча ва мактаб давридан этноспортга муҳаббатни уйғотиш лозим. Бунинг учун бизга тажрибали мутахассис кадрлар керак бўлади”, деди Усмонхўжаев.
Этнотуризм соҳаси этноспорт орқали ривожланади. Миллий ланка ўйинини Хитой ва бошқа давлатлар билан “талашдик”. Мен уни буюк мутафаккир ибн Сино асарларидан топдим. Китобда шундай ёзилганди: “Ўз сояси билан ўйнайдиган ўйин бу бадантарбияга киради”, деди Этноспорт миллий ассоциацияси вице президенти, “Полвонлар миллий маркази” раиси Норқули Юсупов.
Мутахассис этноспорт турлари миллий энциклопедия яратилгани, унга 76 та этнос халқ ўйинлари киритилгани ҳақида сўзлаб ўтди.
Шунингдек, мутахассиснинг таъкидлашича, этноспорт турларига киритилаётган ўйинлар ичида ногиронлар учун ҳам йўналишлар бор. Энди ногиронлиги бўлган шахслар бемалол бу спорт билан шуғулланиб, ўз маҳоратларини синаб кўришлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0