Норов Хитой элчиси билан музокара ўтказди

© Министерство иностранных дел Республики УзбекистанВладимир Норов принял Чрезвычайного и Полномочного Посла Китайской Народной Республики Цзян Янь
Владимир Норов принял Чрезвычайного и Полномочного Посла Китайской Народной Республики Цзян Янь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2022
Oбуна бўлиш
Владимир Норов Хитой элчиси Цзян Янни қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Цзян Янни қабул қилди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.
Учрашув давомида Ўзбекистон-Хитой кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Хусусан, томонлар ХХР Давлат Кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И нинг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилиши доирасида эришилган келишувлар натижаларини юқори баҳоладилар.
Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида режалаштирилган қўшма тадбирларга тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Янгиликлар лентаси
0