Дунёда

Ўзбекистон Озарбайжоннинг Лондондаги элчихонасига қилинган ҳужумни қоралади

© Sputnik / Фотобанкка ўтишСитуация в Баку
Ситуация в Баку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон Озарбайжон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонасига ғаразли мақсадда уюштирилган ҳужумни қатъий қоралади.
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 4 август куни Озарбайжон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонасига ғаразли мақсадда уюштирилган ҳужумни қатъий қоралади.
“Дипломатик ваколатхоналар ходимларининг ҳаёти ва саломатлигига таҳдид соладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисоблаймиз.
Ҳодисани ҳар томонлама текшириш ва барча алоқадорларни жавобгарликка тортишга чақирамиз.
Ўзбекистон томони қардош Озарбайжонни хориждаги фуқароларининг хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлашда қўллаб-қувватлашини билдиради”, - дейилган ТИВ баёнотида.
4 август куни Озарбойжон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонасига бир гуруҳ намойишчилар томонидан ҳужум уюштирилди.
Бу ҳақда хабар олган маҳаллий полиция соат 16:30 атрофида воқеа жойига етиб борган. Жабрланувчилар йўқлиги, 8 киши қўлга олингани айтилмоқда. Улар элчихона биносига ноқонуний тарзда кириш ва бинога зарар етказишда айбланяпти.
Маҳаллий ОАВга кўра, ҳужумни “Маҳдий хизматчилари уюшмаси” номли шиаларнинг радикал гуруҳи аъзолари уюштирган.
Янгиликлар лентаси
0