Жамият

Ўзбекистонда миллий ижтимоий тармоқ ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда

© pixabayДевушка с телефоном в руке
Девушка с телефоном в руке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонда миллий ижтимоий тармоқ ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Ўзбекистонда миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқ ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилинди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, танловда иштирок этувчи стартап лойиҳалар ташаббускорларидан аризалар жорий йилнинг 31 июлидан 1 октябрига қадар қабул қилинади.
Стартап лойиҳаси ташаббускори лойиҳа таъсисчиларидан бири (компания бўлса - асосий акциядорлардан бири) бўлиши керак. Лойиҳа ташаббускори (битта иштирокчи) битта лойиҳа билан иштирок этиши мумкин.
Танловда барча йўналишлар бўйича кенг кўламли стартап лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратилган аризалар қабул қилинади. Улар ўзларининг инновациялари ва технологияларига асосланган бўлиши керак.
Янгиликлар лентаси
0