Самарқандда Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми бўлиб ўтмоқда

© Foto / Ирина ПасхинаПлощадь Регистан, Самарканд
Площадь Регистан, Самарканд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2022
Oбуна бўлиш
Самарқандда Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Самарқандда Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳунармандлари учун Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиумини ташкил этди.
Бу 2022 йил сентябр ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар саммитига тайёргарлик кўриш доирасида амалга оширилди.
Бир ой давомида профессионал ҳайкалтарошлар бетакрор ижод намуналарини яратадилар. Улар ясаган ҳайкаллар Туризм ва Маданий мерос вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан шаҳардаги боғ ва хиёбонларга, шунингдек, 7 та музейни ўз ичига олган Самарқанд “Музейлар майдони” ҳудудига ўрнатилади. Халқаро тадбир якунлари бўйича каталог чоп этилади.
Ҳайкалтарошлик симпозиумини ШҲТга аъзо мамлакатлар ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳамкор давлатлари рассомлари учун анъанавий ва мунтазам халқаро форумга айлантириш мақсад қилинган.
Янгиликлар лентаси
0