Жамият

Тошкентнинг қайси туманида энг кўп аҳоли истиқомат қилади

© Sputnik / СтрингерВид на телебашню в Ташкенте
Вид на телебашню в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Йил бошидан бери Тошкент шаҳри аҳолиси 47,1 минг кишига кўпайган.
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Тошкент шаҳар статистика бошқармаси маълумотига кўра, пойтахтда доимий аҳоли сони 2022 йил 1 июл ҳолатига кўра 2 миллион 909 минг 500 кишини ташкил этмоқда.
Қайд этилишича, йил бошидан аҳоли сони 47,1 минг кишига ёки 1,6 фоизга кўпайди. Шундан, эркаклар сони - 1 426 400, аёллар сони - 1 483 100 киши.
Шаҳар туманлари кесимида 2022 йилнинг 1 июл ҳолатига кўра, энг кўп аҳоли Олмазор туманида бўлиб, 390 минг кишини ташкил этди.
Қолган туманлар кесимида кўрсаткич қуйидагича:
Юнусобод тумани – 363 минг киши;
Шайхонтоҳур тумани – 357 минг 400 киши;
Мирзо Улуғбек тумани – 318 минг киши;
Учтепа тумани – 289 минг 600 киши;
Яшнобод тумани – 283 минг 300 киши;
Чилонзор тумани – 269 минг 500 киши;
Янгиҳаёт тумани – 156 минг 700 киши;
Сергели тумани – 154 минг 100 киши;
Миробод тумани – 147 минг 800 киши;
Яккасарой тумани – 125 минг 500 киши;
Бектемир тумани – 54 минг киши.
Янгиликлар лентаси
0