Дунёда

Володин: 6 ва 9 август АҚШ учун тавба қилиш кунлари бўлиши керак

© AP PhotoЯдерный гриб после бомбардировки Нагасаки
Ядерный гриб после бомбардировки Нагасаки  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Володин: 6 ва 9 август АҚШ учун инсоният олдида тавба қилиш кунлари бўлиши керак.
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. 6 ва 9 август кунлари АҚШ тинч аҳолига қарши жиноятлар учун инсоният олдида тавба қилиш кунлари бўлиши керак, деди Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин.
“6 ва 9 август Вашингтоннинг тинч аҳолига қарши содир этган жиноятлари учун инсоният олдида тавба қилиш кунлари бўлиши керак”, деб ёзди Володин ўзининг Telegram-каналида.
Давлат Думаси спикери таъкидлашича, 1945 йил 6 августда АҚШ Хиросимага атом бомбасини ташлаган, кейин эса, уч кундан кейин Нагасаки: бу шаҳарлар ҳеч қандай хавф туғдирмаган. Кейинчалик эса Корея, Вьетнам, Югославия, Афғонистон, Ироқ, Ливия, Сурия, Украина бўлди.
"Вашингтон фақат ўз кучини кўрсатиш ва бутун дунёни қўрқитиш учун юз минглаб тинч аҳолини ўлдирди. Улар ўз тарихлари давомида ўз сиёсатини мустамлакачилик тамойилларига асос қилиб олдилар: вайрон қилдилар, ўлдирдилар, бошқа давлатлар ҳисобига яшадилар”, - деб қўшимча қилди Володин.
1945 йил август ойида америкалик учувчилар Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаларини ташладилар. Хиросимадаги атом портлаши ва унинг оқибатларидан 350 минг аҳолидан 140 000 киши, Нагасакида 74 000 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг катта қисми тинч аҳоли вакиллари эди.
Янгиликлар лентаси
0