Адвокатлик фаолиятини электрон лицензиялаш тартиби белгиланди

© Depositphotos.com / Elnur AmikishiyevЮрист обсуждает с клиентом судебное дело
Юрист обсуждает с клиентом судебное дело - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2022
Oбуна бўлиш
Лицензия талабгорнинг доимий яшаш жойи бўйича чекланмаган муддатга берилади ва Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида амал қилади.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ҳукуматнинг 5 августдаги 452-сон қарори билан Адвокатлик фаолиятини махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, адвокатлик фаолиятини лицензиялаш қуйидаги ихтисосликлар бўйича амалга оширилади:
фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш;
маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш.
Ҳар бир адвокат тегишли ихтисосликни мустақил танлаш ва у бўйича малака имтиҳони топшириш ҳуқуқига эга.
Талабгор лицензия олиш учун қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:
Ўзбекистон фуқароси бўлиши;
олий юридик маълумотга эга бўлиши;
юридик мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажига эга бўлиши;
адвокатлик тузилмасида камида 3 ой стажировка ўтаган бўлиши;
малака имтиҳонини муваффақиятли топширган бўлиши.
Талабгор лицензия олиш учун аризани "Лицензия" АТ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон юборади.
Аризалар ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Танланган ҳар бир ихтисослик бўйича малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор лицензия олиш учун 3 ой ичида тегишли лицензияловчи орган (Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари)га мурожаат қилиши керак.
Лицензия талабгорнинг доимий яшаш жойи бўйича чекланмаган муддатга берилади ва Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида амал қилади.
Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 50 фоизи (150 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
Йиғим тўлангач, ариза автоматик тарзда талабгорнинг доимий яшаш жойидаги лицензияловчи органга юборилади. Шунга кўра, ариза 10 иш кунида кўриб чиқилади.
Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга хабарнома юборилади. Талабгор хабарнома юборилган кундан бошлаб 3 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга давлат божи (БҲМнинг 1 баравари – 300 минг сўм) тўлайди. Давлат божи тўлангач, талабгорга электрон шаклда QR-код қўйилган лицензия юборилади.
Мазкур тартиб 2023 йил 1 январдан кучга киради.
Адвокатура фаолияти рақамлаштирилади
Янгиликлар лентаси
0