Элдор Шомуродов “Болонья”га ўтиш арафасида – манба

© AFP 2023 / GENT SHKULLAKUУзбекский нападающий "Ромы" Эльдор Шомуродов во время финального футбольного матча Лиги Европы УЕФА между "Ромой" и "Фейеноордом" на стадионе "Эйр Албания" в Тиране 25 мая 2022 года.
Узбекский нападающий Ромы Эльдор Шомуродов во время финального футбольного матча Лиги Европы УЕФА между Ромой и Фейеноордом на стадионе Эйр Албания в Тиране 25 мая 2022 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2022
Oбуна бўлиш
Италиялик журналист ўзбекистонлик футболчи фаолиятини “Болонья” сафида давом эттириши кутилаётганини хабар қилди.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини “Болонья” сафида давом эттиради. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира маълум қилди.
Журналист маълумотларига кўра, футболчи “Болонья” билан келишувга эришган. У “қизил-кўклар” сафига сотиб олиш шарти билан ижара асосида ўтади.
Шомуродов "Болонья" билан 2027 йилгача шартнома имзолаши ва шартнома суммаси тахминан 9-10 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда.
Агар шартнома имзоланса, у 1+4 кўринишида бўлади. Яъни футболчи “Болонья” таркибида маълум миқдордаги голларни киритса, битим автоматик тарзда яна 4 йилга узайтирилади.
Элдор Шомуродов 2021 йилнинг ёзги трансферда 18 миллион евро эвазига "Женоа"дан "Рома"га ўтганди. Ўзбекистонлик ҳужумчи “бўрилар” сафида 40 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.

Мавзуга оид:

“Торино” Элдор Шомуродов учун асосий даъвогар – ОАВ
Элдор Шомуродовга яна иккита клуб қизиқиш билдирмоқда
Шомуродов бошқа клубга ўтиш арафасида – футболчининг агенти
Янгиликлар лентаси
0