Ўқишни кўчириш бўйича рад этилган аризаларни таҳрирлаш имконияти берилди

© SputnikАбитуриент подает документы в НИЯУ "МИФИ"
Абитуриент подает документы в НИЯУ МИФИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2022
Oбуна бўлиш
10 августгача transfer.edu.uz тизимидан республика давлат ОТМаро ўқишни кўчириш бўйича ариза юборганлар ўз аризалаирни қайта таҳрирлашлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекистонда ўқишни (ички) кўчириш бўйича рад этилган аризаларни таҳрирлаш имконияти берилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вазирлик хабарига кўра, аризаларни кўриб чиқиш натижасига асосан кўплаб мурожаатлар тегишли ҳужжатлар тўлиқ юкланмагани, сўралган ҳужжат ўрнига бошқаси киритилгани, турдош бўлмаган йўналиш белгилангани ҳамда яна бошқа сабабларга кўра рад этилган.
“Шуни инобатга олиб, 10 августгача transfer.edu.uz тизимидан республика давлат ОТМаро ўқишни кўчириш бўйича ариза юборган, лекин аризаси рад этилган талабаларга аризаларни қайта таҳрирлаш имконияти яратилди”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ҳамда республика давлат олийгоҳлари ўртасида ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабули якунланган эди.
Янгиликлар лентаси
0