Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара демаркацияси лойиҳаси бўйича келишувга эришди

© © SputnikПограничный пункт, архивное фото
Пограничный пункт, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2022
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат вакиллари чегарани демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳалари жамланмасини шакллантиришни якунлашди.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси бўйича келишувга эришилди.
“Дунё” АА хабарига кўра, 25 июль-5 август кунлари Олмаота шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясидаги икки давлат ҳукумат делегацияларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтган.
“Музокараларда Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги икки томонлама шартнома лойиҳасининг матни бўйича келишувга эришилди ва чегарани демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳалари жамланмасини шакллантириш якунланди”, - дейилган хабарда.
Навбатдаги учрашув дипломатик каналлар орқали келишилган санада Ўзбекистонда ташкил этилади.
Янгиликлар лентаси
0