АҚШ инқироз келтириб чиқаради ва унда бошқаларни айблайди – Хитой расмийси

© Sputnik / Павел БедняковГосударственный флаг КНР, архивное фото
Государственный флаг КНР, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2022
Oбуна бўлиш
Қўшма Штатлар, бир томондан, инқироз юзага келтиради, бошқа томондан эса, уни назорат қилиш ва бошқариш зарурлиги ҳақида бот-бот такрорлайди, дейди У Цянь.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари инқирозни ўзи яратади, кейин эса ўзининг нотўғри баёнотлари ҳамда ҳаракатларини оқлашга, фактларни бузиб кўрсатишга ва масъулиятни бошқаларга юклашга интилади, Пекин бунга қарши, деди Хитой Мудофаа вазирлиги матбуот котиби У Цянь.

“АҚШ Тайвань бўғозида провакация қилди ва ҳозирги кескин вазиятни АҚШ келтириб чиқарди. Шунинг учун, Америка томони бунинг натижасида пайдо бўладиган жиддий оқибатлар учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтирди РИА Новости.

Вазирлик расмийсининг таъкидлашича, Хитой Пекин ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар ҳамда Тайвань масаласи бўйича ўзининг жиддий позициясини билдирган, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси ташрифи муносабати билан ўз баёнотларини берган. Аммо Америка томони тилда бошқа, амалда бошқа иш қилган. Мамлакат Пелосининг ташрифини қўллаб-қувватлаб, Тайвань бўғозида кескинликни келтириб чиқарган.
“Хитойнинг бунга қарши чоралари Қўшма Штатлар ва Тайваннинг провокацияларига жавобан зарурий огоҳлантиришдир. Мамлакатнинг давлат суверенитети ва хавфсизлигини ҳимоя қилиши тўлиқ адолатли ҳамда мақсадга мувофиқдир”, деди у.
“Қўшма Штатлар, бир томондан, инқироз юзага келтиради, бошқа томондан эса, уни назорат қилиш ва бошқариш зарурлиги ҳақида бот-бот такрорлайди. Улар ўз нотўғри баёнотлари ва хатти-ҳаракатлари, провокацияларини яшириш учун баҳоналар излашади. Улар ҳатто оммавий шов-шувларни келтириб чиқаришади, фактларни бузиб, масъулиятни бошқаларга юклашга ҳаракат қилади, Хитой бунга кескин қарши чиқади”, дея қўшимча қилди у.
Маълумот учун, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг самолёти 2 август куни Тайбэй аэропортига қўнди. Бу Қўшма Штатлар расмий вакилининг 1997 йилдан буён ушбу оролга амалга оширган биринчи ташрифи бўлди.
Хитой Тайванни ўзининг ажралмас қисми деб билади ва сўнгги 50 йил давомида “ҳудудий яхлитлик” сиёсатини ўтказмоқда. Шу сабабли ХХР Тайпей вакиллари ҳамда хорижий давлатларнинг юқори мартабали амалдорлари ва ҳарбийлари ўртасидаги ҳар қандай алоқага доимо қарши чиқиб келган.
Хитойнинг БМТдаги расмий вакили Чжан Цзюнга кўра, хорижий давлатлар томонидан Хитой ва Тайваннинг “ҳудудий яхлитлик” тамойилни менсимаслик – бу “қизил чизиқ”дан ўтишдир.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Пелосининг ушбу сафарини “провокация” ва бошқа “давлатлар ҳуқуқ ва манфаатларини менсимаслик” деб атади.
Янгиликлар лентаси
0