Бугундан ОТМ бакалавриатига тест синовлари бошланди

© SputnikСдача вступительных экзаменов на стадионе "Бунёдкор"
Сдача вступительных экзаменов на стадионе Бунёдкор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2022
Oбуна бўлиш
Тест синовлари тўлиқ видеокузатув остида онлайн трансляция қилинган ҳолда ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Бугун 2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бошланди. Бу ҳақида Давлат тест маркази хабар берди.
Хабарда айтилишига кўра, тест синовлари жараёнида шаффофлик ва холислик талаблари тўлиқ риоя қилинган ҳолда ўтказилмоқда.
“Тест синовлари тўлиқ видеокузатув остида онлайн трансляция қилинган ҳолда ўтказилади ва абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналари test2022.uz сайти ва “Viasat Explore” телеканали орқали тест синовларини онлайн кузатиб боришлари мумкин бўлади”, дейилади хабарда.
Тест синовлари 20 августга қадар икки сменада давом этади. Абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга тест синови бошланишидан камида 1 соат олдин паспорт (ID-karta) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.
1-смена тест синовлари 07:00 да бошланган ва у 10:00 га қадар давом этади. Ушбу сменада тест топширадиган абитуриентлар 06:30га қадар текширувлардан ўтган ҳолда ўз жойларини эгаллашган.
2-сменадаги абитуриентлар тест синовларига 19:00 да киришадилар. Уларга 22:00га қадар вақт берилади. Бу сменадагилар эса 18:30 га қадар текширувлардан ўтган ҳолда ўз жойига жойлашган бўлишлари лозим.
Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ДТМ томонидан тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар рўйхати эълон қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0