Дунёда

Медведев 2008 йилдаги Грузиядаги ҳаракатлар АҚШ ва НАТО учун сигнал бўлганини айтди

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишЗампред Совета безопасности РФ Д. Медведев провел заседание президиума Совета при президенте РФ по науке и образованию
Зампред Совета безопасности РФ Д. Медведев провел заседание президиума Совета при президенте РФ по науке и образованию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Медведев: Ҳозир бутун дунё қайтариб бўлмас даражада ўзгарди.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. 2008 йил август ойида Россиянинг Грузияни тинчликка мажбурлашдаги фаолияти АҚШ ва НАТО учун сигнал бўлди. Улар эса буни эътиборсиз қолдирди. Бу ҳақда Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев таъкидлади.

“2008 йилнинг августида Грузияни тинчликка мажбурлаш бўйича ҳаракатлар фуқароларни ҳимоя қилиш учун қилинган. Шу билан бирга, бу АҚШ ва НАТОга Россия хавотирларини тинглаш зарурлиги ҳақида сигнал бўлди”, - деб ёзди у Telegram каналида.

Медведевнинг сўзларига кўра, АҚШ хавотирларни эътиборсиз қолдириб, хавфли йўлдан боришда давом этди.
“Кавказда вазият ўзгарди. Лекин АҚШ ва НАТО эшитмади ва тушунмади. Улар буни эътиборсиз қолдирди. Улар ўзларининг ўта хавфли йўналишини давом эттиришди. 2022 йилда биз анча қаттиқроқ жавоб қайтаришга мажбур бўлдик. Ҳозир бутун дунё қайтариб бўлмас даражада ўзгарди”, деб қўшимча қилди Медведев.
2008 йил 8 августга ўтар кечаси Грузия Жанубий Осетияни ўққа тутди, грузин қўшинлари республикага ҳужум қилди ва пойтахт Цхинвалнинг бир қисмини вайрон қилди. Россия кўпчилиги Россия фуқаролигини олган Жанубий Осетия аҳолисини ҳимоя қилиб, республикага қўшин киритди ва беш кунлик жанговар ҳаракатлардан сўнг грузин ҳарбийларини қувиб чиқарди.
2008 йил 26 августда Москва Абхазия ва Жанубий Осетия суверенитетини тан олди. Россия етакчилари икки собиқ Грузия мухториятининг мустақиллигини тан олиш мавжуд воқеликни акс эттиришини ва қайта кўриб чиқилиши шарт эмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Грузия ҳалигача Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил давлатлар сифатида тан олмайди ва уларни ўз минтақалари деб билади.
Янгиликлар лентаси
0