Инфографика

"Осиё болалари - 2022": якуний натижалар

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Владивосток 2022: Бу йилги "Осиё болалари" халқаро спорт ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси 41 та олтин, 28 та кумуш ва 45 та бронза медаллар билан умумжамоа ҳисобида шарафли иккинчи ўринни эгаллашди.
ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинлари ҳар 4 йилда бир марта ўтказилади.
Улар биринчи марта 1996 йилда Саха (Якутия) Республикасининг биринчи Президенти Михаил Николаев ташаббуси билан замонавий Олимпия ҳаракатининг 100 йиллигини нишонлаш учун ташкил этилган эди.
Ўйинларнинг асосий мақсади:
болалар ва ёшлар ўртасида Олимпия ҳаракатини оммалаштириш;
соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ёшлар спортини ривожлантириш;
халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари болалари ва ёшлари ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатиш.
Ўтган 25 йил давомида Осиёнинг 30 дан ортиқ давлатидан минглаб ёш спортчилар Ўйинлар иштирокчиси бўлиб, кейинчалик улар Олимпия ўйинлари, чемпионатлар, жаҳон ва қитъа чемпионатларининг ғолиб ва ​​совриндорларига айланишди.
Янгиликлар лентаси
0