Россия янги снайпер винтовкалари Американинг “Баррет”ларидан устун келмоқда

© Sputnik / Кирилл Нортон / Медиабанкка ўтишБлокпост ВС РФ в Харьковской области
Блокпост ВС РФ в Харьковской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2022
Oбуна бўлиш
Россия нафақат дунёда энг зўр ракета, самолет ва сув ости кемалари ишлаб чиқаради, балким энг янги 12,7 калибрли DXL-5 “Опустошитель” - снайпер винтовкаси ўз классида жаҳон рекордига даъво қилмоқда.
Украинадаги махсус операцияда иттифоқдош кучлар Россиянинг 12,7 калибрли DXL-5 "Опустошитель" снайпер винтовкасидан самарали фойдаланишмоқда.
Ишлаб чирувчи (Lobaev Arms) корхонаси вакилининг таъкидлашича, қурол юқори даражадаги аниқлиги билан ажралиб туради. “Опустошитель” Американинг ғарблик мутахассислар орасида энг яхшиси дея ҳисобланган Barretлардан тўрт баробар аниқроқ.
Россия янги снайпер винтовкасининг отиш аниқлиги 0,5 минут ёйни ташкил этади, яъни 100 м масофада ўқлар диаметри 1,5 см бўлган доира ичига тушади- аслида бир-бирининг устига. Американинг Barretи аниқлиги эса - 2 ёйни, самарали отиш масофаси эса мос равишда 2300 м ва 1800мни ташкил қилади. Юқори аниқлик ва узоқ масофали DXL-5 лар Американинг снайпер винтовкалари билан қуролланган Украина Қуролли кучлари бўлинмаларини услубий жиҳатдан йўқ қилишга қодир.
Эслатиб ўтаман, 2017 йилда президент Дональд Трамп маъмурияти Киевга 12,7 калибрли Barrett M107A1 винтовкаларини 41,5 миллионга сотишга санкция қўллаган эди.
Россиянинг “Опустошитель” винтовскаси модуль конструкцияга эса бўлиб, унинг стволини ҳам алмаштириш мумкин. Россия армияси учун янги қуроллар 12,7х108 мм рус патронига мослаб ишлаб чиқарилади. Дастлаб ушбу винтовкалар НАТОнинг стандартига мос 12,7х99 мм патронига мослаб буюртма қилинган эди.
Россияда ишлаб чиқарилган йирик калибрли винтовканинг катта афзаллиги – қўндоқнинг тебранишни пасайтирувчи қурилма конструкциясидир. У ўқ отиш вақтида ортга қайтиш зарба кучини камайтиради.
“Опустошител”нинг технологик устуворлиги бежизга эмас. Россия Федерациясида йирик калибрли снайпер винтовкаларини яратиш Ғарбникига қараганда анча кейинроқ бошланган. Аммо шунга қарамай, Россия қурол ишлаб чиқарувчилари хорижий муқобилларни ортда қолдира оладиган бир қанча намуналар ярата олишган.
Дунёда энг узоқ масофали снайпер винтовкаси ҳам дея Россиянинг Lobaev Arms хусусий корхонасида ишлаб чиқарилган 10,36х77 мм патронлик “Сумрак” СВЛК-14С винтовкаси ҳисобланади. Унинг ёрдамида рекорд масофадаги - 4210 метр - нишонга зарба берилган.
Таққослаш учун: Ғарбда энг яхши натижалар Америкада ишлаб чиқарилган винтовкаларга тегишли - 4157 метр, энг узоқ масофалиси эса “даҳшатли ўқ” Американинг McMillan TAC-50 (патрон 12,7х99 мм) винтовкасидан 2017 йилда ўрнатилган - 2017 йилнинг июнь ойида канадалик снайпер Ироқдаги жангари-исламистни 3540 м узунликда йўқ қилган эди.

Американинг “услуб илоҳаси” ортда қолмоқда

Barret йирик калибрли снайпер винтовкаси 1982 йилда худди иркит ўрдакча каби собиқ полициячи ва профессионал сураткаш Ронни Барретнинг гаражида пайдо бўлган. Патент беш йил ўтгандан сўнг олинган, кичик серияларда ишлаб чиқариш кўп муваффақиятлар ваъда қилмаган. Barret M82A1 юлдузи 1990 йилда пайдо бўлган. Унда АҚШ армияси Форс кўрфази уруши учун кўплаб винтовкалар керак пайт бўлган.
Узунлиги бир ярим метрли Barrett M107A1 замонавий винтовкасида Browning М2 йирик калбирли пулемётининг 12,7х99 ммлик патронлари сиғадиган икки қаторли коробка магазини бор. “Антиматериал” атамаси нафақат одамларга, балки тўхташ жойларида, радиолокаторлар, истеҳкомлар, зирҳли техникага ҳам зарба бериш хусусиятини билдиради. Агар реклама роликларига ишонадиган бўлсак, ортга зарба кучи паст бўлгани туфайли снайпер 10 сония ичида 10 та нишонни йўқ қилиш имконига эга.
Barrett M107A1 дунёнинг 40 та мамлакатида, жумладан, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Греция, Дания, Чили, Финляндия, Франция, Исроил, Италия, Мексика, Нидерландия, Норвегия, Португалия, Испания, Швеция, Туркия армиясининг қуроли сафига киритилган.
Узоқ масофа бўйича (1800м) шундай винтовканинг Россия муқобили 12,7 калибрлик ОСВ-96 “Взломщик” ФСБ махсус кучлари ва Россиянинг бошқа куч тузилмаларида хизмат қилади.
Озарбайжон, Беларусь, Миср, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистонга экспорт қилинади. ОСВ-96 нинг лицензияли ишлаб чиқариши 2018 йили Вьетнамда йўлга қўйилган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, нишон масофаси 2300 лик яп-янги “Опустошител” винтовкаси махсус ҳарбий операция майдонлари ва дунё қуроллари бозорида муваффақият қозониши муқаррар. Мутахассис учун муҳим деталь: узоқроқ нишонни йўқ қилиш имконига эга бўлган “Опустошител” Barrett M107A1 билан хил вазнга эга - 13 кг.
Жанг майдонида снайперлар иши тобора узоқроқ “масофадан” амалга оширилмоқда. Бу эса “инструментлар”нинг мунтазам технологик мукаммаллашувини талаб этади. 12,7 калибрли DXL-5 "Опустошител" винтовкаси ҳамда 10,36 мм калибрлик СВЛК-14С “Сумрак”, шунингдек, яқинда синовдан ўтган 12,7 мм калибрли ORSIS винтовкалари Россиялик қуролчиларнинг тўғри йўлдан кетаётганининг белгисидир.
Янгиликлар лентаси
0