Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

ШҲТ аъзолари Ўзбекистондаги ислоҳотларни ижобий баҳолади

© “Дунё”ААШҲТ бош қароргоғида давра суҳбати ўтказилди
ШҲТ бош қароргоғида давра суҳбати ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2022
Oбуна бўлиш
ШҲТ Бош котиби Чжан Мин Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни, "Янги Ўзбекистон" барпо этиш йўлидаги изчил қадамларни юксак баҳолади.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Пекиндаги бош қароргоҳида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда ташкилотга аъзи давлатлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни муҳокама қилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Форум очилишида ШҲТ Бош котиби Чжан Мин Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни, "Янги Ўзбекистон" барпо этиш йўлидаги изчил қадамларни юксак баҳолади.
“Бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг муҳим босқичини амалга оширмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида республикада кенг кўламли ислоҳотлар дастури давом этмоқда. Ўзбекистонга ташрифларим чоғида мамлакатдаги улкан ўзгаришларнинг гувоҳи бўлдим”, - дейди у.
Қайд этилишича, давра суҳбатида ШҲТ Котибияти раҳбарияти, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги масъуллари, ШҲТга аъзо давлатлар элчилари ва дипломатлари, Хитой эксперт-таҳлил доиралари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.
Ўзбекистон номидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори академик Акмал Саидов ва "Тараққиёт стратегияси" маркази директори Элдор Туляков онлайн тарзда сўзга чиққан.
Бундан ташқари, давра суҳбатида ШҲТга аъзо давлатларнинг элчилари сўзга чиққан ва улар ҳам Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнини, Тошкентнинг минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги фаол ҳаракатларини юқори баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, 2021-2022 йилларда Ўзбекистон ШҲТга раислик қилмоқда. Ташкилотнинг навбатдаги саммити 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Айни пайтда 2001 йилда ташкил этилган ШҲТга Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон киради. Айни дамда Эрон ташкилотга тўлақонли аъзо бўлишга тайёрланмоқда. Аввалроқ Беларус ташкилотга аъзо бўлиш учун ариза берганди. Афғонистон ва Мўғулистон - кузатувчи-давлатлар ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0