Жамият

Чилонзорда шикастланган дарахтларни сақлаб қолиш эҳтимоли кам - экология қўмитаси

© Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматиЧилонзор кўчасида йўл кенгайтирилиши сабаб дарахтларга зарар етказилгани аниқланди
Чилонзор кўчасида йўл кенгайтирилиши сабаб дарахтларга зарар етказилгани аниқланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Чилонзор кўчаси йўлини реконструкция қилиш жараёнида жами 101 туп дарахт шикастланди – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Тошкент шаҳар Чилонзор туманида шикастланган дарахтларни сақлаб қолиш эҳтимоли паст. Бу ҳақида Давлат экология қўмитаси матбуот котиби Бунёд Абдуллаев Sputnik мухбирига маълум қилди.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида дарахтлар шикастланиши юзасидан хабарлар тарқалди. Давлат экология қўмитаси ходимлари воқеа жойига чиқиб дастлабки ўрганиш ишларини амалга оширишди.
Аниқланишича, Чилонзор тумани, 1-мавзе, Чилонзор кўчаси йўлини реконструкция қилиш жараёнида умумий режалаштирилган 1,4 км йўл таъмирлаш лойиҳасининг 300 метр қисмида эски ирригация тармоқлар (лотоклар) олиб ташланиб, йўлни кенгайтириш ва сатҳини 1 метргача пасайтириш ишлари амалга оширилган.
© Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматиЧилонзор кўчасида йўл кенгайтирилиши сабаб дарахтларга зарар етказилгани аниқланди
Чилонзор кўчасида йўл кенгайтирилиши сабаб дарахтларга зарар етказилгани аниқланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2022
Чилонзор кўчасида йўл кенгайтирилиши сабаб дарахтларга зарар етказилгани аниқланди
Олиб борилган назорат ишлари натижасида қуйидагилар аниқланди:
Жами 101 туп дарахт, шу жумладан, 92 туп эман, 1 туп чинор, 5 туп тут, 2 туп арча ва 1 туп мевали беҳи дарахтларининг илдиз қисми шикастланган.
Диаметри 45 - 98 смгача бўлган 7 туп эман дарахтлари, жами 9 туп эман дарахтларининг илдиз қисмига жиддий шикаст етказилган.
Қолган 90 дан ортиқ дарахтлар эса ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикастланган.

“Фанлар Академияси Ботаника институти мутахассислари тавсиясига кўра, илдиз қисмига жиддий шикаст етказилган дарахтларни сақлаб қолишда қатор агротехник тадбирлар амалга оширилди. Ҳозирда дарахтлар махсус ўғитлар билан қўшимча парвариш қилинмоқда. Дарахтларнинг шикастланган қисми ўраб қўйилган. Лекин, уларни сақлаб қолиш эҳтимоли паст”, - дейди Абдуллаев.

“Тошкент ботаника боғи” илмий ходими тавсиясига биноан, илдиз қисмига жиддий шикаст етказилган 9 туп эман дарахтларини сақлаб қолиш қатор агротехник тадбирларни талаб этади.
© Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматиЧилонзор кўчасида йўл кенгайтирилиши сабаб дарахтларга зарар етказилгани аниқланди
Чилонзор кўчасида йўл кенгайтирилиши сабаб дарахтларга зарар етказилгани аниқланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2022
Чилонзор кўчасида йўл кенгайтирилиши сабаб дарахтларга зарар етказилгани аниқланди
Дарахтларни илдиз тизими жиддий шикастлантирилганлиги натижасида ўсимлик дунёсига 420 млн 450 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
Аниқланишича, мазкур йўл қурилиш-таъмирлаш объекти бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат экологик экспертиза хулосаси олинмаган. Мазкур ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилди.
Маълумот учун, амалдаги қонунчилик талабларига кўра, қурилиш лойиҳаларни амалга оширишдан олдин экологик меъёрий лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ҳамда мажбурий тартибда Давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши белгиланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, дарахтларнинг нобуд қилиниши ортидан Ўзбекистон президенти топшириғи билан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими ва прокурори лавозимидан озод этилди. Шунингдек, масъулиятсизликка йўл қўйгани учун пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳамда прокурори Улуғбек Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилди.
Ҳозирда Тошкент шаҳрида экологик рейд тадбирлари ҳам бошланди. Экологик назорат рейд тадбирларини самарали бир тарзда ўтказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0