Ижтимоий солиқ ставкаси камайтирилиши натижасида қанча янги иш ўринлари яратилди

© Pexels / Mikhail NilovНалоги
Налоги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2022
Oбуна бўлиш
Энг кўп иш ўрни чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасига тўғри келмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Камайтирилган ижтимоий солиқ ставкасини қўллаш натижасида хизмат кўрсатиш соҳасида 7 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди. Бу ҳақида Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.
Айтилишича, шу йилнинг апрель-июнь ойларида 15,4 мингта ташкилот ихтиёрида қарийб 70,1 млрд сўм маблағ сақланиб қолинган ҳамда 7,3 мингта қўшимча иш ўрни яратилган.
Соҳалар кесимида яратилган қўшимча иш ўринлари:
Чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳаси - 4 754 та;
Автотранспортда йўловчи ва юк ташишда - 1 271 та;
Меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари соҳасида - 752 та.
Маълумот учун, шу йилнинг апрель ойидан 2025 йилгача бир қатор тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 % этиб белгиланган.
Мазкур ставка кўрсатилган фаолият турларидан олинган даромад жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 %ини ташкил этса, қўлланилади.
Янгиликлар лентаси
0