Миллий мессенжер яратишда хорижий давлатлар тажрибасидан фойдаланилади

© Unsplash / Luis VillasmilМобильный телефон в руке мужчины
Мобильный телефон в руке мужчины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2022
Oбуна бўлиш
Миллий мессенжерларни ривожлантиришда Жанубий Корея, Хитой, Япония, Россия, Канада каби давлатлар тажрибасидан фойдаланилади.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ўзбекистонда миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқ яратиш бўйича стартап лойиҳалар танлови эълон қилинди, аризалар 1 октябрга қадар қабул қилинади.

Вазирлик хабарига кўра, айни пайтда республикада миллий мессенжерни ишга тушириш учун маҳаллий бозор шаклланган ва фойдаланувчиларни турли кибертаҳдидлардан ҳимоя қилиш учун маҳаллий платформа яратиш зарур. Миллий мессенжер яратишда хорижий давлатлар тажрибасидан фойдаланилади, дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Миллий мессенжерларни ривожлантиришда Жанубий Корея, Хитой, Япония, Россия, Канада каби давлатлар тажрибасидан фойдаланилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда рақамли муҳитда ислоҳотлар тўлқини кечмоқда. 1 августдан бошлаб мамлакатда Twitter, WeChat ва “ВКонтакте” ижтимоий тармоқларидан фойдаланиш имконияти тўлиқ тикланди.
Ўзбекистонда ҳар йили интернетдан фойдаланувчилар сони 1,4 фоизга ошиб бормоқда. Айни пайтда мамлакатда 24 миллиондан ортиқ киши интернетдан фойдаланади.
Шу билан бирга, Инновациялар вазирлиги томонидан
Стартап лойиҳасининг ташаббускори унинг таъсисчиларидан бири ёки компания акциядорларидан бири бўлиши керак. Ҳар бир иштирокчи танловга фақат битта лойиҳа тақдим этиши мумкин. Барча лойиҳалар миллий ишланмалар ва инновациялар асосида бўлиши керак. Лойиҳани амалга ошириш муддати 1 йилдан ошмаслиги лозим.
Янгиликлар лентаси
0