Мирзиёев чемпионликни қўлга киритган шахматчиларни ғалаба билан табриклади – видео

© Пресс-служба президента УзбекистанаГлавы государств СНГ поздравили Шавката Мирзиёева с победой на президентских выборах
Главы государств СНГ поздравили Шавката Мирзиёева с победой на президентских выборах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2022
Oбуна бўлиш
Мирзиёев чемпионликни қўлга киритган жамоани ғалаба билан табриклади.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган жамоа билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларни ушбу буюк ғалаба билан қизғин табриклади.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг сўнгги 11-турида Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландия терма жамоаси устидан ғалаба қозониб, олимпиада чемпиони бўлди.
Нодирбек Якуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров рақибларига қарши ўйинда дуранг натижа қайд этишган бўлса, Жаҳонгир Воҳидов ғалаба қозонди.
Ўзбекистон тарихда биринчи марта шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритди.
Янгиликлар лентаси
0