Ўзбекистон Тожикистонга ҳарбий хизматчиларни тайёрлашда ёрдам беради

Oбуна бўлиш
Мудофаа вазирлари Баҳодир Қурбонов ва Шерали Мирзо Тожикистон ҳарбий хизматчиларини Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олишини ташкиллаштириш тўғрисидаги қўшимча шартномани имзолашди.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Тошкентга расмий ташриф билан келган Тожикистон мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо раҳбарлигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
© Министерство обороны Узбекистана
Министр обороны Узбекистана Баходир Курбанов и министр обороны Таджикистана Шерали Мирзо - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Министерство обороны УзбекистанаМинистр обороны Узбекистана Баходир Курбанов принял военную делегацию во главе с министром обороны Таджикистана Шерали Мирзо, прибывшую в Ташкент с официальным визитом
Министр обороны Узбекистана Баходир Курбанов принял военную делегацию во главе с министром обороны Таджикистана Шерали Мирзо - Sputnik Ўзбекистон
2/3
Министр обороны Узбекистана Баходир Курбанов принял военную делегацию во главе с министром обороны Таджикистана Шерали Мирзо, прибывшую в Ташкент с официальным визитом
© Министерство обороны Узбекистана
Министр обороны Узбекистана Баходир Курбанов и министр обороны Таджикистана Шерали Мирзо - Sputnik Ўзбекистон
3/3
Учрашув давомида ҳамкорлик масалалари нафақат сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларда, балки мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида ҳам мисли кўрилмаган босқичларга кўтарилгани таъкидланган.
Вазирлар мудофаа соҳасидаги ўзбек-тожик муносабатларининг ҳолати, уларни кенгайтириш чоралари ҳамда минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишди.
Музокаралардан сўнг Тожикистон ҳарбий хизматчиларини Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олишини ташкиллаштириш тўғрисида қўшимча шартнома имзоланди.
Шундан сўнг меҳмонлар мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ҳамроҳлигида Ўзбекистон мудофаасини бошқариш миллий маркази фаолияти билан яқиндан танишишди.
Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Термизда "Ҳамдўстлик—2022" Ўзбекистон ва Тожикистон қўшма ҳарбий ўқув машғулотлари бошланган эди.
Янгиликлар лентаси
0