Россия кемаси Эрон сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди - видео

© Пресс-служба Роскосмоса / Медиабанкка ўтишПуск РН "Союз-2.1б" с разгонным блоком "Фрегат" с космодрома Восточный
Пуск РН Союз-2.1б с разгонным блоком Фрегат с космодрома Восточный - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2022
Oбуна бўлиш
Роскосмос: Россия Эроннинг Ерни масофадан зондловчи сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Россия Эрон учун қурилган масофадан зондлаш сунъий йўлдошини орбитага чиқарди, деб хабар берди “Роскосмос”.
Россиянинг “Союз-2.1б” ракетаси ва Байқўнғир космодромидан учирилган “Фрегат” блоки ёрдамида Ерни масофадан туриб зондлаш учун мўлжалланган Эрон “Хайём” космик аппартини орбитасига муваффақиятли олиб чиқилди.
Эрон сунъий йўлдоши ва Россиянинг 16 та кичик космик аппарати бўлган "Союз" Москва вақти билан соат 08:52да Байқўнғирдан учирилди.
Бир неча дақиқадан сўнг ракета паст Ер орбитасига чиқди, кейин “Фрегат” воситаларни мақсадли орбиталарга етказди.
Эрон сунъий ёълдоши билан биргаликда CubeSX-HSE-2, "Монитор-1", UTMN, CYCLOPS, Siren, "КАИ-1", "Кузбасс-300", Skoltech-B1, Skoltech-B2, Polytech Universe-1, Polytech Universe-2, Vizard, "Геоскан-Эдельвейс", MIET-AIS, ИСОИ ва ReshUCube аппаратлар етказилди.
Бу сунъий йўлдошлар Россиянинг етакчи олийгоҳлари, компаниялари ва нотижорат ташкилотлари томонидан яратилган.
Роскосмос бош директори Юрий Борисов бу парвоз Россия-Эрон ҳамкорлигидаги муҳим босқич деб атади. Унинг сўзларига кўра, масофадан зондлаш сунъий йўлдошининг учирилиши каттароқ лойиҳаларни амалга оширишга замин яратади.
Янгиликлар лентаси
0