Россия

Россия ТИВ АҚШни ўз ядро қуролини учинчи мамлакатлардан қайтаришга чақирди

© Sputnik / Алексей КуденкоЗдание Министерства иностранных дел РФ
Здание Министерства иностранных дел РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Игорь Вишневецкий АҚШнинг бошқа давлатлардаги ядро қуроли ўз ҳудудига олиб чиқиб кетилиши шартлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. АҚШ ядро қуролини учинчи мамлакатлардан олиб чиқиши зарур. Бу ҳақда Россия ТИВ Қуролланиш устидаги назорат масалалари бўйича департаменти директори ўринбосари Игорь Вишневецкий маълум қилди.
“АҚШнинг ядро қуроли миллий ҳудудга олиб чиқиб кетилиши шарт”, - деди Вишневецкий БМТдаги Ядро қуролинини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага бағишланган анжуманда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
У НАТО очиқчасига ўзини ядро альянс деб атаётгани, АҚШ ядро қуроли эса ядро қуролиги эга бўлмаган мамлакатлар ҳудудида борлигини таъкидлади. Бу мамлакатлар ядро қуролини қўллашни машқ қилишмоқда.
Вишневецкийнинг сўзларга кўра, бу омил хавфсизликка салбий таъсир кўрсатади ва ядро можароси хавфини оширади ҳамда қуролсизланиш учун тўсиқ бўлади.
Россия ТИВ вакили АҚШ, Буюк Британия ва Австралиянинг AUKUS ҳамкорлиги Осиё-Тинч океани минтақасида янги қуролланиш пойгасига замин яратишини қўшимча қилди.

Мавзуга оид:

Ядро урушида ғолиб бўлиши мумкин эмас – Путин
Вазият Совуқ уруш давридагидан анча ёмонроқ – Медведев
Медведев НАТО ва Россиянинг эҳтимолий можароси ядро урушига айланиб кетишидан огоҳлантирди
Янгиликлар лентаси
0