Сиртқи ва кечки таълимга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар рўйхати маълум бўлди

Oбуна бўлиш
ОТМларнинг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат асосида қабул қилишга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. Ўзбекистонда 2022-2023 ўқув йилида Олий таълим муассасаларнинг сиртқи ва кечки таълимга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар рўйхати маълум бўлди.
Бу ҳақида Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясига асосланиб Ўрта ва махсус таълим вазирлиги хабар қилмоқда.
Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик бирлашмалари рўйхати тасдиқланди.
Бунда, рўйхатда келтирилган ташкилотлар тавсияномасига эга бўлган талабгорлар 2022 йил 8 августдан 22 августгача (шу куни ҳам) Давлат тест марказининг махсус электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади, - дейилади хабарда.
Тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотларнинг тўлиқ рўйихати билан қуйида танишишингиз мумкин. Ушбу ташкилотлар таркиби асосан давлат бошқарув органлари, вазирликлар, давлат корхона ва агентликлари ва бошқалар бор.
1/3
2/3
3/3
Янгиликлар лентаси
0