Ҳодисалар

Тошкентда янги қурилаётган бинода ёнғин чиқди

© pexels.ciom/Vladimir ShipitsinГорящее здание
Горящее здание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Муқимий кўчасида жойлашган янги қурилаётган 4 қаватли бинонинг тахминан 900 кв.м. майдони ёниб зарарланган.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Муқимий кўчасида жойлашган янги қурилаётган 4 қаватли бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин ҳақидаги хабар шаҳар ФВБга соат 12:24 да келиб тушган. 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:30 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 12:43 да қуршаб олинган. Соат 12:50 да эса бартараф этилган.
Ёнғин натижасида бинонинг томи ички қоплапмасига синтепон билан ишлов берилган қисмининг тахминан 900 кв.м. майдони ёниб зарарланган.
Вазирлик ёнғин оқибатида жароҳат олган ёки ҳалок бўлганлар йўқлигини таъкидлаган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0