Дунёда

Трампнинг Флоридадаги мулкида тинтув ўтказилди

© AFP 2022 / Saul LoebДональд Трамп во время выступления в Хантингтоне, США
Дональд Трамп во время выступления в Хантингтоне, США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Трампнинг Мар-а-Лаго мулки Федерал қидирув бюроси ходимлари томонидан тинтув қилинди.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп унинг Флорида штатидаги Мар-а-Лаго мулки Федерал қидирув бюроси ходимлари томонидан тинтув қилинганини маълум қилди.
“Мамлакатимиз қоронғу кунларни бошидан кечирмоқда, менинг ажойиб уйим Мар-а-Лаго ҳозирда ФҚБ агентларининг катта гуруҳи томонидан қамал, талон-тарож ва ишғол қилинган”, деган Трамп.
Трампнинг сўзларига кўра, у қидирув ҳақида олдиндан хабардор қилинмаган. У буни 2024 йилги президентлик сайловларида қатнашишини истамайдиган ва 2022 йилги сайловда республикачиларни тўхтатиш учун ҳамма нарсага тайёр бўлган “радикал сўл демократлар”нинг ҳужуми деб атаган.
Трампнинг сўзларига кўра, бундай ҳолат АҚШнинг ҳеч қайси президенти билан содир бўлмаган. Унинг фикрича, гап ноқонуний ҳаракатлар ҳақида кетмоқда.
“Улар ҳатто сейфимни ҳам бузиб ташлашди”, деб қўшимча қилган собиқ президент.
NYT газетасининг манбаларга таянибхабар беришича, ФҚБни катта эҳтимол билан Трампнинг Оқ уйдан ўзи билан олиб кетган ҳужжатлари қизиқтирган. Аввалроқ “Washington Post” газетаси Трампнинг Оқ уйдан Мар-а-Лагога кўчиб ўтган мулкидан бир неча қути ҳужжатлар тортиб олингани ҳақида хабар берган эди. Ҳужжатлар орасида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан ёзишмалар ва Барак Обаманинг 2016 йилда Трампга қолдирган хабари ҳам бор эди.
Тинтувдан хабардор манбанинг сўзларига кўра, тадбир қисман бўлса ҳам Трампнинг уйида бирон бир ҳужжат қолган-қолмаганини аниқлашга қаратилган.
Таъкидланишича, Трампнинг мулкини тинтув қилишда камида 100нафар ФҚБ агенти иштирок этган.
“Politico”нинг ёзишича, Трампнинг уйида ҳужжатларни олиб қўйиш билан якунланган тинтув “бир неча соат” давом этган. Айтилишича, тинтув вақтида Трамп Нью-Йоркда бўлган.
Янгиликлар лентаси
0