Ҳодисалар

Бу йил “юлдузлар ёмғири”ни кузатиш мумкинми?

© Sputnik / Vitaly Timkiv / Медиабанкка ўтишЗвездное небо, наблюдаемое в Краснодарском крае во время метеорного потока Персеиды
Звездное небо, наблюдаемое в Краснодарском крае во время метеорного потока Персеиды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Осмонда очиқ об-ҳаво шароитида соатига 110 метеорит ёки дақиқада бир-икки метеорит учаётганини кўриш мумкин.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Бу йил 12 август куни “Юлдузлар ёмғири” ўз чўққисига чиқади. Бу ҳақида Фанлар академияси хабар берди.
Айтилишича, осмонда очиқ об-ҳаво шароитида соатига 110 метеорит ёки дақиқада бир-икки метеорит учаётганини кўриш мумкин. Уларни қулай об-ҳаво шароити ва ёруғлик кам жойларда кузатиш мумкин. Аммо, бу йил персеидларни кузатиш учун ноқулай шароит юзага келмоқда.
“Бу йилги метеор ёмғири вақтида Ой жуда ёрқин бўлганлиги сабабли уларнинг бир қисмини оддий кўз билан илғамаслик эҳтимоли бор. Аммо, Осмон сферасининг Ойдан узоқроқ бўлган қисмларида уларни бемалол томоша қилса бўлади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, “юлдузлар ёмғири” Ер 109P/Swift-Tuttle кометаси томонидан чиқарилган чанг зарралари тўпламидан ўтаётганда ҳосил бўлади. Улар ер атмосферасида ёниб, ёрқин чизиқлар ҳосил қилади.
Персей юлдуз туркумидаги метеор ёмғири ҳаракатини 1 сентябргача кузатиш мумкин бўлади.
Янгиликлар лентаси
0