Фахрий донорларга бир қатор ҳуқуқлар берилмоқда – президент қарори

© Sputnik / Андрей Катаев / Медиабанкка ўтишИспытание вакцины против COVID-19 в России
Испытание вакцины против COVID-19  в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2022
Oбуна бўлиш
Доимий донорлар ва уларнинг яқин қариндошлари стационар даволаниш жараёнида, зарурат туғилганда, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бепул таъминланади.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистонда аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракати ривожлантирилади. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, президент томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан бошлаб фахрий донорлар учун бир қатор имтиёзлар берилади.
Унга кўра, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бирйўла бериладиган пул мукофоти суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн беш бараваригача оширилади.
Фахрий донорларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш;
шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш;
давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш.
Доимий (йилига камида 3 марта қон топширувчи) донорлар ва уларнинг яқин қариндошлари стационар даволаниш жараёнида, зарурат туғилганда, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бепул таъминланади.
Донорларни бепул овқат билан таъминлаш бўйича харажатларнинг қиймати республика бўйича бир хил – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 фоизи миқдорида белгиланади.
Шунингдек, иммун донорларга ўтказилган иммунизация ва топширилган плазмаси учун ҳақ тўлаш миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг оширилиши даражаси доирасида мутаносиб равишда индексация қилиб борилади.
Қолаверса, шошилинч ҳолатларда донор қонининг таркибий қисмларини ташиш учун тез тиббий ёрдам хизматидан фойдаланишга рухсат берилади.
Ишлаб чиқариладиган қон ҳажми оширилади
2026 йил 1 январга қадар йиллик донациялар сони 350 мингтага, ҳар минг аҳолига донациялар кўрсаткичи 10 тага, қон тайёрлашда мобил сайёр гуруҳлар улуши 50 фоизга етказилади.
Қон билан ишлаш хизмати муассасалари томонидан бир йилда ишлаб чиқариладиган қон ҳажми 150 минг литрга;
Эритроцитлар массаси – 75 минг литрга;
Плазма ҳажми – 60 минг литрга;
Альбумин ҳажми – 1 000 литрга;
Иммуноглобулин ҳажми – 2 минг дозага етказилади.
2024 йил 1 январга қадар қон билан ишлаш хизмати муассасаларида донорлар қонида гемотрансмиссив инфекциялар мавжудлигини икки босқичда текшириш (ИФА/ПЗР) амалиёти йўлга қўйилади.
2022–2024 йиллар давомида қон билан ишлаш хизмати муассасалари махсус техникалар ва кўчма донорлик комплекси билан жиҳозланади.
Янгиликлар лентаси
0