Ҳиндистонда омикрон коронавирус штаммининг янги варианти аниқланди

© AP Photo / Dar YasinСитуация с коронавирусом в Индии
Ситуация с коронавирусом в Индии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2022
Oбуна бўлиш
Янги штамм коронавирус инфекциясига антитаначалари бўлган одамларнинг организмига ҳам фаол кириб боради.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида омикрон BA-2.75 коронавирус штаммининг янада юқумли субварианти аниқланди. Бу ҳақда Lok Nayak шифохонаси бош шифокори Суреш Кумар маълум қилди.
Кумарнинг сўзларига кўра, янги штамм омикроннинг олдинги версияларига қараганда анча хавфли бўлиб, касаллик пайтида ёки эмлаш натижасида олинган коронавирус инфекциясига антитаначалари бўлган одамларнинг организмига фаол кириб боради.
BA-2.75 варианти аллақачон дунёнинг кўплаб мамлакатларида аниқланган.
Янгиликлар лентаси
0