Камилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири билан суҳбат қилди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаМинистр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов дает интервью российским СМИ
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов дает интервью российским СМИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2022
Oбуна бўлиш
Абудулазиз Камилов Саудия Арабистони ТИВ раҳбари билан телефон суҳбати ўтказди.
ТОШКЕНТ, 10 авг - Sputnik. Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон бин Абдуллоҳга телефон қилди, деб хабар қилмоқда подшоҳлик ТИВ матбуот хизмати.
Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатлар ва уларни икки қардош давлатнинг интилишларига хизмат қилиш учун барча соҳаларда мустаҳкамлаш йўллари кўриб чиқилди, шунингдек, минтақавий ва халқаро миқёсдаги сўнгги воқеалар ҳамда томонларни қизиқтирган масалалар муҳокама қилинди.
Айтиш жоизки Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўзаро муносабатлари сўнгги йилларда изчил ривожланиб бормоқда. Хусусан подшоҳлик 2022 йилда ўзбекистонлик зиёратчилар учун Ҳаж зиёратига ажратиладиган квоталар миқдорини 7200дан 10800 кишигача оширшган эди.
Янгиликлар лентаси
0