Марказий Осиё ёшлари Шаҳрисабзда бирлашишди

© SputnikСлёт "Молодежный туризм"
Слёт Молодежный туризм - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2022
Oбуна бўлиш
Туризм ва маданий мерос вазири “Ёшлар туризми” қурултойи иқтидорлиларни саралаш, уларни креатив лойиҳалари билан танишиш, моддий қўллаб-қувватлашни мақсад қилганини алоҳида таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Туризм ва маданий мерос ҳамда Қашқадарё ҳокимияти ташаббуси билан Шаҳрисабзда “Youth tourism in Kashkadarya-2022” қурултойининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан ҳам иқтидорли ёшлар иштирок этишди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Тадбирни бош вазир ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда вилоят ҳокими Муроджон Азимов очиб беришди.
© SputnikСлёт "Молодежный туризм"
Слёт Молодежный туризм - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2022
Слёт "Молодежный туризм"
“Бугунги қурултой иқтидорлиларни саралаш, уларни креатив лойиҳалари билан танишиш, моддий қўллаб-қувватлашни мақсад қилган. Июль ойидаги ёшлар ойлиги доирасида 200 мингга яқин ёшлар республика бўйлаб саёҳат қилишди ва мамлакатнинг туристик салоҳияти ҳамда маданияти ҳақида маълумотга эга бўлишди. Келгусида улар етук мутахассис бўлади”, - деди вазир.
Таъкидланишича Ёшлар туризми кенгаши фаолияти йўлга қўйилади. Энг яхши туризм лойиҳаларига 50, 30, 10 миллион сўмлик грантлар ажратилади.
“Ўзбекистон ёшлар мамлакати. Мазкур тадбир илк бор Шаҳрисабзда ўтказилаётгани бизни жуда қувонтирди. Марказий Осиё ёшларини бир нуқтада бирлашаётгани бу катта куч ва шижоат туғилаётганидан далолат”, - деди ҳоким.
Тадбир давомида сайлов асосида сайланган туризм кенгаши элчиларига махсус ёрлиқлар топширилди. Жараёнлар Мy5 телеканали томонидан жонли эфирга узатилди.
“Мен жамоам билан туризм объектларида 3D кўринишли креатив платформа яратиш лойиҳаси билан келдим. Эндиликда туристлар фақат макетларни эмас, балки 3D кўринишли ёрқин тасвирларни кўришади. Лойиҳанинг битта ҳудудга қўйилиши 5 миллион сўм маблағ кетади”, - деди самарқандлик ёш иштирокчи Меҳрож Исаев.
Мазкур платформа суткасига 24 соат ишлайди. Махсус QR коди ва # асосида электрон базага жойланади.
Расмий очилишда таниқли эстрада юлдузлари иштирокида концерт тақдим этилди. Қашқадарё осмони узра салютлар отилди.
Қурултой дастуридан зиёрат объектларига ташрифлар, грант лойиҳалар тақдимотлари, танлов ва ёрқин учрашувлар ўрин олган.
© Sputnik
Слёт Молодежный туризм - Sputnik Ўзбекистон
1/6
© Sputnik
Слёт Молодежный туризм - Sputnik Ўзбекистон
2/6
© Sputnik
Слёт Молодежный туризм - Sputnik Ўзбекистон
3/6
© Sputnik
Слёт Молодежный туризм - Sputnik Ўзбекистон
4/6
© Sputnik
Слёт Молодежный туризм - Sputnik Ўзбекистон
5/6
© Sputnik
Слёт Молодежный туризм - Sputnik Ўзбекистон
6/6
1/6
2/6
3/6
4/6
5/6
6/6
Янгиликлар лентаси
0