Нукусда Орол денгизига бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда

Oбуна бўлиш
Кўргазмада 1937 йилдан 1970 йилгача яратилган турли расмлар намойиш этилади.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. “Сув хотираси”. Шу ном остида Нукус шаҳридаги И. В. Савицкий номидаги Давлат музейида кўргазма ўтказилмоқда. Бу ном тасодифан танланмаган – экспозиция Оролбўйи тарихидан ҳикоя қилади.
Музей директори Тигран Мкртичевнинг Sputnik мухбирига айтишича, кўргазма ёш авлодга Орол денгизи ва Амударёнинг ярим асрдан кўпроқ аввал уларнинг қирғоқларида яшаган халқлар учун аҳамияти ҳақида эслатма бўлиб хизмат қилади.
Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий номидаги Давлат музейидаги “Сув хотираси” кўргазмасидан сурат.
© Sputnik / Рамиз Бахтияров

Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий номидаги Давлат музейидаги “Сув хотираси” кўргазмасидан сурат. - Sputnik Ўзбекистон
1/4

2/4

3/4

4/4

“Бундай эслатмалар жуда зарур, деб ҳисоблаймиз. Орол денгизини, унинг флотилиясини кўрмаган, ҳозирда Мўйноқдаги кема қабристони бўлиб қолган Қорақалпоғистоннинг ёш авлоди аллақачон вояга етган. Бу кўргазма инсон хотираси, сув ҳақида”, деди Тигран Мкртичев.
Кўргазмада 1937 йилдан 1970 йилгача яратилган турли расмлар намойиш этилади. Булар ўзбек классиклари Виктор Уфимцев, Ўрал Тансиқбоев, Қодирбай Соипов, Рафаэль Матевосян ва москвалик рассом Александр Волковнинг ҳам ижодлари.
“Турли авлодга мансуб саккиз рассом бизга катта мовий Орол денгизини, кенг ва тўлқинли Амударёни, яқин-яқингача сув билан чамбарчас боғлиқ бўлган ва бу катта сув оламининг бир қисми бўлган одамларни эслатади”, деб тушунтиради Мкртичев.
“Сув хотираси” кўргазмаси октябрь ойининг бошигача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, 1960-йиллардан бошлаб Амударё ва Сирдарёнинг асосий таъминловчи дарёларидан сув тортиб олиниши туфайли Орол денгизи сатҳи тез пасайиб кета бошлади. Саёзлашиш бошланишидан олдин Орол денгизи дунёдаги тўртинчи йирик кўл эди.
Бутунжаҳон метеорология ассоциацияси маълумотларига кўра, Орол денгизининг қуриши ХХ асрнинг энг йирик антропоген экологик инқирозларидан биридир.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Оролбўйи ва собиқ Мўйноқ порт шаҳри аҳолисининг турмуш шароити ва турмушини яхшилашга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Янгиликлар лентаси
0