ОАВ Путиннинг Германиядаги “ғалати” машҳурлиги ҳақида хабар тарқатди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишРабочий визит президента РФ В. Путина в Иран
Рабочий визит президента РФ В. Путина в Иран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2022
Oбуна бўлиш
Немислар ва австралияликлар Украинани бир овоздан қўллаб-қувватлаётгани ҳақидаги маълумотлар ёлғон, дейди немис журналисти.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Германия ва Австрияда Россия Президенти Владимир Путинни қўллаб-қувватлаш даражаси юқори, деб ёзди “Wiener Zeitung” газетаси шарҳловчиси Герхард Лехнер.
Унинг сўзларига кўра, немислар ва австралияликлар Украинани бир овоздан қўллаб-қувватлаётгани ҳақидаги маълумотлар ёлғон.

“Немис тилида сўзлашувчи ушбу давлатларда Путиннинг обрўйи юқорилиги ва Россияга нисбатан бундай ғалати хайрихоҳлик қаердан келиб чиқади? Албатта, ўнглар учун - Путиннинг ультра-либерал ва гендер сиёсатини танқиди, сўллар учун эса - НАТОга қарши риторикаси орқали”, - дейди Лехнер.

Шарҳловчининг қўшимча қилишича, бугунги кунда Германия ва Австрия аҳолиси орасида санкцияларнинг иқтисодий оқибатлари туфайли норозилик кучаймоқда.
“Инфляциянинг ўсиши, газ тақчиллиги таҳдиди ва юқори нархлар Украинага бўлган хайрихоҳликни пасайтиради. Кўпчилик Путинни эмас, Украина Президенти Владимир Зеленскийни уруш қўзғатувчи, тинчликка тўсқинлик қилаётган одам сифатида кўра бошлаган”, - дейилади мақолада.
Россиянинг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус операцияси бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкция босимини кучайтирди. Шундай қилиб, Европа Иттифоқи аллақачон еттита чекловчи чора-тадбирлар пакетини, шу жумладан кўмир ва нефтга эмбаргони қабул қилди.
Владимир Путиннинг фикрича, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси бўлиб, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берди. Шунга қарамай, президентнинг ишончи комилки, ҳозирги воқеалар Ғарбнинг ҳам сиёсатдаги, ҳам иқтисодиётдаги глобал ҳукмронлиги остидан чизиқ тортади.
Янгиликлар лентаси
0