Олий суд раиси ва Конституциявий суд судьяси лавозимига янги номзодлар маълум бўлди

© Pexels / EKATERINA BOLOVTSOVAСудейский молоток
Судейский молоток - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2022
Oбуна бўлиш
Президент Конституциявий суд судьяларининг янги номзодлари бўйича Сенатга тақдимнома киритди.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Президент Конституциявий суднинг ваколатлари 24 август куни тугаётган 6 нафар судьясининг ўрнига номзодлар юзасидан Олий Мажлис Сенатига тақдимномалар киритди.
Номзодлар:
Балкибаева Жанагул Исмайловна;
Гафуров Аскаржон Бойисович;
Давлетова Кароматжон Худайбергеновна;
Исмайлов Рахат Аминбаевич;
Рахимов Абдуманноб Кузиевич;
Рахманов Акмал Эргашевич.
Қайд этилишича, улар Сенат томонидан сайланган тақдирда, ўз ваколатларига 24 август кунидан бошлаб киришадилар.
Шунингдек, президент ўз тақдимномаси билан Конституциявий суд судьяси вакант лавозимига Олий суд раиси лавозимини эгаллаб келган Камилов Козимджан Фазиловичнинг номзодини таклиф этди.
Қолаверса, президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Исламов Бахтиёр Джахангировичнинг номзоди Олий суди раиси лавозимига кўриб чиқиш учун киритилди.
Маълумот учун, Конституциявий суд судьясининг ваколатлари муддати биринчи марта сайланганида беш йилни, навбатдаги сайланганида ўн йилни ташкил этади. Конституциявий суднинг судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши, қоида тариқасида, етмиш ёшни ташкил этади.

Олий Мажлис Сенатининг ўттизинчи ялпи мажлисида судяьларни сайлаш кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0