“Оқила аёллар” ҳаракати ташкил этилди

© Рамиз БахтияровГраничащий с Афганистаном кишлак Ахунбабаев
Граничащий с Афганистаном кишлак Ахунбабаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2022
Oбуна бўлиш
Ҳаракатнинг асосий вазифаси “Оила – муқаддас” тушунчасини кенг тарғиб қилиш ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистонда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий тузилмаларида доимий фаолият юритувчи жамоатчилик тузилмаси – “Оқила аёллар” ҳаракати ташкил этилди. Бу ҳақда ҳукуматнинг 8 август куни қабул қилган қарорида белгиланган.
Ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети ҳамда “Оила – муқаддас” тушунчасини кенг тарғиб қилиш ҳаракатнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Ҳаракат ва унинг бошланғич гуруҳлари таркибига киритилган фаол ва ташаббускор аёллар амалга оширган ишларининг натижадорлигига кўра ҳомийлик хайриялари ҳисобидан рағбатлантириб борилади.
Бунда фаол ва ташаббускор аёллар фаолияти натижалари бўйича давлат мукофотлари, “Мўътабар аёл”, “Маҳалла ифтихори”, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ва бошқа эсдалик, кўкрак нишонлари, идоравий мукофотларга тавсия этилиши, санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар берилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0