Покистон ва Туркманистон билан қўшма транспорт компанияларини ташкил этиш кутилмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаПокистон ва Туркманистон билан қўшма транспорт компанияларини ташкил этиш кутилмоқда
Покистон ва Туркманистон билан қўшма транспорт компанияларини ташкил этиш кутилмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича тақдимот билан танишди.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Автомобилда юк ташиш учун Покистон ва Туркманистон билан қўшма транспорт компанияларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Шавкат Мирзиёев халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича тақдимот билан танишди.
Қайд этилишича, бу йил мамлакат маҳсулотлари 32 та янги бозорларга кириб борди. Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича ишлар ҳам жадаллашмоқда.
Маҳсулотлар хорижга, асосан, 9 та транспорт йўлаги орқали ташилади. Тақдимотда ҳар бир транспорт йўлаги бўйича долзарб масалалар ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
“Транспорт соҳасини ривожлантириш иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш учун муҳим замин. Транспортда юк ташиш таннархи паст бўлса, ҳам экспорт, ҳам инвестиция кўпаяди”, дейди президент.
Президент мутассадиларга қуйидаги вазифаларни берди:
Транспорт вазирлигига тадбиркорлар учун энг мақбул йўлларни таклиф этиш ва уларнинг транспорт харажатларини қисқартириш вазифаси қўйилди.
Автомобилда юк ташиш учун Покистон ва Туркманистон билан қўшма транспорт компаниялари ташкил этиш таклифи билдирилди.
“Қўнғирот-Бейнов” халқаро автомобиль йўли реконструкциясини жадаллаштириш, юк вагони ишлаб чиқариш қувватларини тўлиқ ишга солиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда йил бошидан буён 50 мингта янги корхона ташкил топди. Экспортёрлар сони 7 минг 500 дан ошди. Экспорт ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,3 бараварга кўпайиб, 8 млрд 200 млн долларга етган.
Дунёда юк ташиш харажатлари ошганини инобатга олиб, экспортёрларга бу харажатларни қисман қоплаш учун давлат томонидан 170 млрд сўм компенсация берилди. Шунингдек, Европага тайёр маҳсулотлар экспорт қилувчи корхоналарга транспорт харажатлари учун субсидия миқдори 50 фоиздан 70 фоизга оширилди.
Янгиликлар лентаси
0