Тошкентда сўнгги ойларда бирламчи ва иккиламчи бозордаги уй-жойлар арзонлашди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНовостройки в сергелийском районе Ташкента
Новостройки в сергелийском районе Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2022
Oбуна бўлиш
Уйларнинг юқори нархи Миробод, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Мирзо-Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманаларида бўлса, паст нархлар Бектемир ва Сергели туманларида кузатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистонда май ойидан бери бирламчи ва иккиламчи бозорда уйлар нархи тушиб келмоқда. Бу ҳақида Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти хабар берди.
Қайд этилишича, 2021 йил августдан 2022 йил июлгача бўлган давр учун Тошкент шаҳрида уй-жой нархлари ўзгариши таҳлил қилинди.
Унга кўра, Тошкентда кўчмас мулк бозорида олди-сотди шартномалари сони шу йилнинг 7 ойи давомида салкам 49 мингтани ташкил этди.
Июль ойида пойтахтда эски уйлар нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўртача 12%га, янги уйлар эса 8.3%га ошди.
Май ойидан бери бирламчи бозорда ҳам (1 м.кв. учун майдаги $943.6 дан июлда $919.9 га), иккиламчи бозорда ҳам ($891.1 дан $882.6 га) нархлар тушиб келмоқда.
Уйлар нархи юқори туманлар:
Миробод, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Мирзо-Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманалари. (янги уйлар - 1 м.кв. $957.2, эски уйлар - $888.3).
Уйлар нархи паст туманлар:
Бектемир ва Сергели туманлари.
Айтилишича, Тошкент шаҳри кўчмас мулк бозорида уй-жойга бўлган талаб деярли ўзгаришсиз қолган бир пайтда нархларнинг ошиши қурилиш компаниялари ва мулк эгаларининг инфляция ва сўм алмашув курси бўйича кутилмалари билан изоҳланиши мумкин.
Маълумот учун, мамлакатда январь-июль ойларида 41,44 минг кишига 7.6 трлн сўм миқдорида ипотека кредитлари берилди. Мазкур даврда жами ипотека кредитларининг 30.5% (2.32 трлн. сўм) Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.
Янгиликлар лентаси
0