Ҳодисалар

Эртага Ер шарига яқин масофада улкан астероид учиб ўтади

© Depositphotos / Animaxx3dАстероид недалеко от планеты Земля
Астероид недалеко от планеты Земля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Фазовий жисм Ердан 4,3 млн километр олисликда учиб ўтиши тахмин қилинмоқда. Фазовий ўлчамларда бу жуда яқин масофа саналади.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Эртага потенциал хавфли ҳисобланган улкан астероид Ерга яқинлашади. Бу ҳақида NASA хабар берди.
Қайд этилишича, фазовий тошнинг тезлиги товуш тезлигидан 27 баравар юқори.
Астероиднинг тезлиги 33 000 км/соатга тенг. Ер ҳавосида товуш тезлиги тахминан 1200 км/соатни ташкил этади.
Астероидга “2015 FF” номи берилган бўлиб, унинг диаметри 13 ва 28 метр оралиғида экани тахмин қилинмоқда.
Фазовий жисм Ердан 4,3 млн километр олисликда учиб ўтиши тахмин қилинмоқда. Фазовий ўлчамларда бу жуда яқин масофа саналади.
Ерга 200 млн километргача яқин келувчи барча астероидлар сайёрамизга дахлдор объектлар қаторига киради. 7,8 млн километргача яқинлашувчилари эса Ерга бевосита хавф туғдирувчи потенциал хавфли астероидлар саналади.
Янгиликлар лентаси
0