Дунёда

Италия собиқ бош вазири Киевга қурол етказиб беришига қарши чиқди

© Sputnik / Дмитрий КоробейниковФлаг Италии и скульптура архангела Михаила на замке Святого Ангела в Риме.
Флаг Италии и скульптура архангела Михаила на замке Святого Ангела в Риме. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Конте узоқ вақтдан бери Киевга оғир қуроллар етказиб берилишига қарши чиқиб келади.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. “5 юлдуз ҳаракати” ижтимоий-сиёсий партияси етакчиси, Италиянинг собиқ бош вазири Жузеппе Конте Киевга қурол етказиб берилишига қарши чиқди ва Украина инқирозига дипломатик ечим излашга қайтишга чақирди.
“Оммавий муҳокамалардан тинчлик, музокаралар, дипломатия сўзлари йўқолди. Мен ўзимга савол бераман: биз урушнинг муқаррарлигидан воз кечдикми? “5 юлдуз ҳаракати” ўз эътирозларини билдирганида, бу ҳақда аниқ огоҳлантиришди: уруш ўз номи билан уруш”, дейди таниқли сиёсатчи.
Маълумот ўрнида, Конте узоқ вақтдан бери “5 юлдуз ҳаракати” номидан ЕИнинг Украина инқирози муносабати билан қуролланиш пойгасига қўшилишига ва Киевга тобора оғир қуроллар етказиб берилишига қарши чиқиб келади, унинг фикрича, бу можаронинг кучайишига олиб келиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0