Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

“Киев режимига кўра, Донецкда одамлар ўзини ўзи ўлдирмоқда” - Басурин

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишПоследствия обстрела центра Донецка
Последствия обстрела центра Донецка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2022
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Жиноят содир бўлган жойлардан топилган снарядлар бўлаклари - НАТО стандартига тўғри келишига қарамасдан, Киев режими ўқ отиш фактини фақат бир марта тан олган.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Украина ҳукумати Донецкнинг тинч аҳолисини ўққа тутаётганини тан олмаяпти.
Уларга кўра, ДХР ўзини ўзи ўққа тутмоқда, деди журналистларга ДХР халқ милицияси қўмондони ўринбосари Эдуард Басурин.
Sputnik Ўзбекистон мухбирининг воқеа жойидан хабар беришича, Басурин Киев режимининг риторикасига қарамай, унинг жиноятларига оид далиллар базаси тўпланаётганини таъкидлаган. Биринчидан, бу НАТО стандартидаги снарядларнинг бўлаклари.
“Иккинчидан, воқеаларни шарҳлаб келган вақтдан бери 2014 йилда украиналик ҳарбийлар бизнинг ҳарбийларга қарата ўт очганликларини тан олган, натижада парламент аъзоси яраланганини тан олган битта ҳолат бўлган, қолган барча ҳолатларда - биз ўз ўзимизни ўлдирамиз”, - деди ДХР вакили.
Янгиликлар лентаси
0