Ўзбекистонда минорали краннинг аёл оператори ҳақида фильм суратга олинмоқда

© Кинематография агентлигиНаргиза Арсланова
Наргиза Арсланова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2022
Oбуна бўлиш
Фильмдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда аёллар ҳам катта муваффақиятларга эришиши мумкинлигини кўрсатиб беришдир.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. “Tashkent city” қурилишида иштирок этаётган минорали кран оператори Наргиза Арсланова ҳаёти ҳақида фильм суратга олинмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ёшлик” киностудияси “Осмондаги қиз” мураккаб постановкали бадиий фильмини суратга олишга киришган. Фильм постановкачи режиссёри Анвар Мадраимов, ссенарий муаллифлари Адиль Коптан ва Ян Миленин, бадиий раҳбар Рашид Маликов.
“Ушбу фильм пойтахтимиздаги “Tashkent city”мажмуасининг қурилиши ва унда иштирок этаётган минорали кран оператори Наргизанинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилади”, - дейилади хабарда.
Бадиий раҳбар Рашид Маликовга кўра, фильм Ўзбекистонда аёллар ҳам катта муваффақиятларга эришиши мумкинлигини кўрсатиб беради.
“Бунда аёл жасорати, иродаси гавдалантирилар экан, ўзбек аёлининг ақл-заковатига алоҳида урғу берилади. Бадиий фильмда ҳаётий воқеалардан фойдаланилмоқда. Қаҳрамон ҳам айнан шу бугунги техника тараққий этган даврда яшаяпти. Тошкентнинг бугунги ўзгаришларига гувоҳ бўляпти. “Осмондаги қиз” ўзбек аёлларининг ютуқлари ҳақида энг яхши фильм бўлади. Қолаверса, Тошкентнинг туристик салоҳиятини ҳам кенг тарғиб қилади”, - дейди Рашид Маликов.
Янгиликлар лентаси
0