Шахмат олимпиадаси чемпионларига президент совғалари топширилди - фото

© Спортни ривожлантириш вазирлигиШахмат олимпиадаси чемпионларига президент совғалари топширилди
Шахмат олимпиадаси чемпионларига президент совғалари топширилди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2022
Oбуна бўлиш
Бутун жаҳон шахмат олимпиадаси чемпионлари Тошкентга қайтиб келишди.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ҳиндистонда ўтказилган 44-Бутун жаҳон шахмат олимпиадаси ғолибига айланган Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Шахматчилар Тошкент халқаро аэропортида яқинлари, Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, оммавий ахборот воситалари иштирокида кутиб олинди.
Тадбир давомида бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медаль олган спортчиларнинг ҳар бирига 600 млн сўм пул мукофотлари топширилди.
© Спортни ривожлантириш вазирлиги
Шахмат олимпиадаси чемпионларига президент совғалари топширилди  - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Спортни ривожлантириш вазирлиги
Шахмат олимпиадаси чемпионларига президент совғалари топширилди  - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Спортни ривожлантириш вазирлиги
Шахмат олимпиадаси чемпионларига президент совғалари топширилди  - Sputnik Ўзбекистон
3/3
1/3
2/3
3/3
Шунингдек, уларга президент совғаси "Equinox" автомобиллари ҳам берилди.
© Спортни ривожлантириш вазирлигиШахмат олимпиадаси чемпионларига президент совғалари топширилди
Шахмат олимпиадаси чемпионларига президент совғалари топширилди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2022
Шахмат олимпиадаси чемпионларига президент совғалари топширилди
Қолаверса, Шавкат Мирзиёев халқаро шахмат олимпиадаси чемпионларини фахрий унвон билан мукофотлади.
"Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони билан
Абдусатторов Нодирбек Фазлиддин ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Воҳидов Жаҳонгир Таирович - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Вoҳидов Шамсиддин Пўлат ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Синдаров Жавоҳир Санжарбекович - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Якуббоев Нодирбек Муродбек ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" фахрий унвони билан
Егин Владимир Николаевич - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси
Соколов Иван - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси
"Келажак бунёдкори" медали билан
Бобомуродова Мафтуна Панжиевна - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Маликова Маржона Абдимажид қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Омонова Умида Шуҳрат қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Ҳамдамова Афруза Акбаровна - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Якуббоева Нилуфар Муродбек қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг ҳал қилувчи турида Нидерландияга қарши баҳс олиб борди ва 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Янгиликлар лентаси
0