Спорт

Шоҳжаҳон Эргашев мексикалик рақиби устидан ғалаба қозонди – видео

© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаБоксер из Узбекистана Шохжахон Эргашев
Боксер из Узбекистана Шохжахон Эргашев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Анхель Мартинес ўзбекистонлик бокчсининг кетма-кет кучли зарбаларига дош бера олмади.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев АҚШда ўтган бокс оқшомида Анхель Мартинес техник нокаут билан мағлуб этди.
Мексика вакили Анхель Мартинесга қарши жанг Эргашевнинг устунлиги билан бошланди.
5-раундга келиб Эргашев рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Бироз ўтиб ўзбекистонлик бокчси чаққонлик билан рақибига кетма-кет зарба берди. Натижада ҳакам техник мағлубиятни қайд этди.
Шу тариқа, Шоҳжаҳон Эргашев профессионал бокс фаолиятидаги 23-ғалабани қўлга киритди, уларнинг 20 таси нокаут билан якунланган.
Янгиликлар лентаси
0