Тожикистон орқали ўтувчи “Гулистон - Қўқон” автобуслар қатнови йўлга қўйилади

© Транспорт бошқармаси матбуот хизматиТошкент автовокзали
Тошкент автовокзали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2022
Oбуна бўлиш
Ушбу йўналишда қатновчи йўловчиларда хорижга чиқиш паспорти бўлиши талаб этилади.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Сирдарё вилояти марказидан Тожикистон орқали Қўқон шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақида Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Ҳокимлик хабарига кўра, тез кунда “Гулистон - Қўқон” (Тожикистон Республикаси орқали) вилоятлараро-шаҳарлараро йўналишида автобуслар қатнови йўлга қўйилади.
Қатновлар ҳар икки тарафдан кунига бир марта амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Гулистон шаҳридан жўнайдиган автобус “Ховособод” ҳамда Фарғона вилояти яқинидаги “Андархон” чегара божхона постлари орқали Қўқон шаҳрига етиб боради.
Автобуслар Тожикистон ҳудудида йўловчиларни тушириши ва олиши мумкин эмас. Йўловчиларда эса хорижга чиқиш паспорти бўлиши талаб этилади.
Ушбу йўналишнинг масофаси 264,3 километр бўлиб, йўл ҳақи 50 (эллик) минг сўм атрофида бўлиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0