Украинанинг дон ортилган кемаларидан бирортаси Африкага етиб бормади - Россия ТИВ

© AP Photo / Michael ShtekelСухогруз Razoni отправляется в путь из порта в Одессе в понедельник, 1 августа 2022 года.
Сухогруз Razoni отправляется в путь из порта в Одессе в понедельник, 1 августа 2022 года.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2022
Oбуна бўлиш
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Украинанинг дон маҳсулотлари ортилган кемалари Африканинг муҳтож мамлакатларга эмас, тижорат мақсадида Ғарб портларига йўл олмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Озиқ-овқат келишуви доирасида Украина портларидан дон билан чиқиб кетаётган кемаларнинг манзиллари Ғарб томонидан эълон қилинган "очликка қарши кураш" ниятларининг самимийлигига шубҳа уйғотади, деди ТИВ ахборот ва матбуот департаменти директори ўринбосари Иван Нечаев брифингда.
“Афсуски, ҳозиргача Африканинг очликдан азоб чекаётган мамлакатларига Украинадан чиққан дон ортилган кемаларнинг бирортаси ҳам етиб бормади. Улар асосан Ғарб портларига борадилар, экспорт қилинадиган товарлар ассортименти асосан буғдой эмас, маккажўхори донаси, кунгабоқар ёғи бўлиши Ғарбнинг нияти самимий эканига шубҳа уйғотади. Чунки Ғарб ғалла ортилган кемаларни олиб чиқишда "дунёнинг озиқ-овқат хавфсизлиги" ушбу келишиувга боғлиқ деган эди" , - деди дипломат.
Унинг эслатишича, Истанбул келишувларнинг Россия озиқ-овқат маҳсулотлари ва ўғитларини жаҳон бозорига олиб чиқишга оид қисми амалга оширилмаяпти.
Нечаевнинг сўзларига кўра, Москва “барча пакетли келишувлар тўлиқ амалга оширилишини ва Ғарб давлатлари Россия ўғитлари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон бозорига чиқиши учун зарур шарт-шароитларни яратишини” кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия, Украина, Туркия ва БМТ вакиллари 22 июль куни Истанбулда икки келишув имзолади. Ушбу ҳужжатлар тўплами Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ўғитларини экспорт қилиш бўйича чекловларни олиб ташлашни назарда тутади, шунингдек, Украина томонидан назорат қилинадиган Қора денгиз портларидан махсус яратилган денгиз гуманитар коридорлари бўйлаб тижорат кемаларининг хавфсиз чиқиши алгоритмини белгилайди.
БМТ Бош котиби ўринбосари, Африка иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Вера Сонгвенинг сўзларига кўра, “маҳсулот келишуви”нинг амалга оширилиши 23 миллион тонна Украина ғалласини жаҳон бозорларига етказиб бериш имконини беради.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дон тақчиллиги туфайли озиқ-овқат инқирози хавфи борлигини бир неча бор таъкидлаган. Ғарб, ўз навбатида, Россияни Украинадан келаётган дон маҳсулотлари жаҳон бозорларига чиқмаётганликда айблади. Москва бу айбловларни қатъиян рад этди.
Эслатиб ўтамиз, украиналик ҳарбийлар Мариупол портидаги минглаб тонна донни ёқиб юборган ва Қора денгизнинг бир қисмини миналашган эди.
Янгиликлар лентаси
0