Улуғбек Рашитов Ислом бирдамлиги ўйинларида олтин медални қўлга киритди

© Миллий олимпия қўмитасиУлуғбек Рашитов озарбайжонлик рақиби устидан ишончли ғалаба қозонди
Улуғбек Рашитов озарбайжонлик рақиби устидан ишончли ғалаба қозонди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2022
Oбуна бўлиш
V Ислом бирдамлиги ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этишмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтаётган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Токио-2020 Олимпиадаси ғолиби Улуғбек Рашитов муросасиз кечган финал жангида Рашитов озарбайжонлик рақиби устидан ишончли ғалаба қозонди.
© Спортни ривожлантириш вазирлигиУлуғбек Рашитов озарбайжонлик рақиби устидан ишончли ғалаба қозонди
Улуғбек Рашитов озарбайжонлик рақиби устидан ишончли ғалаба қозонди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2022
Улуғбек Рашитов озарбайжонлик рақиби устидан ишончли ғалаба қозонди

“ Улуғбек -68 кг вазн тоифасида рақибларидан бир бош устун эканини яна бир карра кўрсатди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, яна бир таэквондочи Нияз Пулатов делегацияга навбатдаги медални тақдим қилди.
© Миллий олимпия қўмитасиНияз Пулатов бронза медалига сазовор бўлди
Нияз Пулатов бронза медалига сазовор бўлди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2022
Нияз Пулатов бронза медалига сазовор бўлди
У -63 кг вазн тоифаси ярим финалида марокашлик рақибига имкониятни бой берди ва бронза медалига сазовор бўлди.
Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматининг Sputnik мухбирига маълум қилишича, ҳозирда Ўзбекистон делегацияси ҳисобида медаллар 5 та олтин, 6 кумуш ва 14 та бронзани ташкил этмоқда. Уларнинг умумий сони 25 тага етди.
Маълумот учун, V Ислом бирдамлиги ўйинлари 18 августга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0