Зеленский Украина Қуролли кучларининг жиноятларини тан олиши керак – ОАВ

© AFP 2023 / SERGEI SUPINSKYПрезидент Украины Владимир Зеленский
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2022
Oбуна бўлиш
Мақола муаллифи Пол Тейлорга кўра, Киев ўзига қаратилган танқидни адекват идрок этиши керак.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Украина ҳарбийларининг тинч аҳолига қарши жиноятларига ишора қилувчи "Amnesty International" ҳисоботининг тўғрилигини тан олиши керак. Бу ҳақда Американинг “Politico” нашри мақоласига таяниб, РИА Новости хабар берди.
Мақола муаллифи Пол Тейлорга кўра, Киев ўзига қаратилган танқидни адекват идрок этиши, унинг фикрига қўшилмаганларни Москва учун ишлаганликда айбламаслиги керак.
“Танқидга етарли жавоб армия амалиётини яхшилаш ва тинч аҳолини ҳимоя қилишга ҳаракат қилиш бўлади”, деб ёзади муаллиф.
Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта олдин "Amnesty Internationa"l ҳуқуқ фаоллари Украина ҳарбийларининг ҳаракатларини таҳлил қилган эди. Натижада улар Украина Қуролли кучлари ҳарбий техникани турар-жой бинолари, мактаблар ва шифохоналарга жойлаштириш орқали халқаро ҳуқуқни бузаётгани ва бу билан тинч аҳолини хавф остига қўйгани аниқланган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, мудофаа позицияси Қуролли кучларга халқаро қоидаларни бузиш ҳуқуқини бермайди.
Янгиликлар лентаси
0